Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Енгил вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026даги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон терма жамоасида кучли етакчи бор ва жамоа ўзини кўрсатиш учун катта иштиёқ билан ҳаракат қилмоқда.
"Уларнинг етакчиси бор — Абдуқодир Хусанов. Жамоа жуда чанқоқ, ўзини кўрсатишни истайди. Менимча, улар камида гуруҳдан чиқиши керак", деган Нурмагомедов.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов профессионал фаолияти давомида 29 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. У 2020 йилда америкалик Жастин Гейтже устидан ғалаба қозонгач, спортчилик фаолиятини якунлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026даги илк учрашувида Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган. Шунга қарамай, жамоада плей-офф учун курашни давом эттириш имконияти сақланиб қолмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас