Муҳим лойиҳалар. Ўзбекистон ва Россия гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Жамият

Муҳим лойиҳалар. Ўзбекистон ва Россия гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда

685

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия халқ дипломатиясини фаол ривожлантирмоқда, кўплаб масалаларни ҳал қилиш учун хусусий сармоядорлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб қилмоқда. Аввало, гап юзага келаётган муаммолар жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан тезроқ ва самаралироқ ҳал қилишни назарда тутадиган ҳамкорликнинг гуманитар йўналиши ҳақида кетмоқда. Муаммолар таълим, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги кичик лойиҳаларга тегишли бўлиб, бу ҳамкорликнинг долзарблиги янада ортиради. 

Икки мамлакат ўртасидаги ушбу ҳамкорликда Ўзбекистонда 20 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият юритиб келаётган Sharq Ayoli халқаро хотин-қизлар жамғармаси алоҳида ўрин тутади. Мухбиримизга берган интервьюсида унинг раҳбари Саодат Турсунбоева жамғарма кўплаб давлатлар, жумладан, Россия билан ишлаётганини айтди. Ушбу ҳамкорлик доирасида икки мамлакат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлайдиган кўплаб лойиҳалар амалга оширилган.

"Бугунги кунда ўзбекистонликларнинг Россияга қизиқиши ортиб бормоқда. Мамлакатимизда рус тили халқаро тил эканлигини, уни билиш зарурлигини, шу жумладан ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятларини ошириш учун бу тилдан фойдаланиш жуда муҳимлигини яхши тушунадиган авлод вояга етди. Бундан жуда хурсандмиз ", - деди Саодат Турсунбоева.

Унинг сўзларига кўра, жамғарма Россия гуманитар миссияси билан биргаликда мамлакат учун кўплаб қизиқарли ва зарур лойиҳаларни амалга оширишга муваффақ бўлган. Улардан бири - қишлоқ мактаблари учун ўқув адабиётлари, интерфаол ускуналар ва таълим контенти билан жиҳозланган рус тили смарт-синфларини яратишдир.

"Россиялик ҳамкорларимиз билан биргаликда 11 та шундай синф очдик ва ҳар бири замонавий технологиялар асосида ўзбекистонликларнинг янги авлодига рус тилини ўргатиб, ўз ишини давом эттирмоқда. Шунингдек, рус ўқитувчиларини қайта тайёрлаш учун смарт-синфлар асосида семинарлар ўтказилади", - дея таъкидлади суҳбатдошимиз. 

Яна бир муҳим лойиҳа - бу рус тили ўқитувчисининг виртуал кабинети бўлган Сlasscom мобил иловаси ҳисобланади. Унда электрон китоблар, сўнгги методикалар, медиатека ва бошқа кўп нарсалар мавжуд. Пандемия даврида ушбу илова Ўзбекистондаги мактабларнинг барча рус тили ўқитувчилари учун бепул бўлган.

"Бизнинг жамғармада “Ўзбекистон рақамли форматда” номли муҳим лойиҳа мавжуд, унинг доирасида Россия томони билан амалга оширилган ҳамкорлик туфайли мактабгача таълим муассасалари ва мактабдан ташқари таълим учун рус тили таълим дастурларинининг трансферини ташкил қилдик", - дея таъкидлади Саодат Турсунбоева.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, у ҳар доим таълимни биринчи ўринга қўйган, шунинг учун ҳам Sharq Ayoli ёшларга бу қадар катта эътибор қаратмоқда.

"Икки йил давомида биз Приволжск давлат технологик университети, Марий давлат университети ва Новочеркасск муҳандислик-мелиорация институти каби Россия университетлари негизида бюджет асосида ички меҳнат бозори учун мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Ўтган йили қишлоқ мактабларининг 200 нафар битирувчисини Россияга юбордик, улар қайтиб келгач, робототехника, дастурлаш ва энергетика каби жиддий соҳаларда ишлашлари мумкин бўлади. Бу йил Узоқ Шарқ университети ва Москва гуманитар университетлари ҳам бизга қўшилди. Натижада Ўзбекистон вилоятларидан келган 145 нафар қишлоқ мактаблари битирувчилари Россиянинг турли олий ўқув юртлари талабалари бўлишди. Бу дастур Ўзбекистонда ривожланаверади, зеро унга талаб жуда юқори", - дея қайд этди жамғарма раҳбари.

Суҳбатдошимизнинг қўшимча қилишича, жамғарма таълимнинг янги шаклларини фаол тарғиб қилмоқда. Масалан, Петрозаводск давлат университети билан биргаликда ва Россиянинг “Универ онлайн” компанияси кўмагида масофавий таълим ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, бутун карантин даврида Россиянинг "Новий Диск" компанияси билан ҳамкорлик доирасида мактабгача ёшдаги болаларнинг ота-оналарига "Робоборик билан мактаб ўқувчиси бўл!" номли онлайн курс ташкил қилинган. Натижада ўн минглаб оилалар ўз фарзандларини энг зўр Россия методикалари асосида мактабга тайёрлашга муваффақ бўлишган. Бу жуда катта ёрдам бўлган ва бу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.

Турсунбоеванинг таъкидлашича, Россия ва Ўзбекистон янги ижтимоий лойиҳаларни бошлаши, шунингдек, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида илгари сурилган ташаббусларни кенгайтириши керакдир.

Масалан, гап россиялик профессор-ўқитиувчиларни жалб этган ҳолда рус тили ўқитувчилари учун турли танловлар ўтказиш, рус тилини ўқитиш бўйича семинарлар ташкил этиш ҳақида бормоқда. 2018 йилда Sharq Ayoli жамғармаси Россия гуманитар миссияси ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда энг яхши рус тили ўқитувчиси унвони учун биринчи танловни ўтказган. У мамлакатимизнинг барча минтақаларини қамраб олиб, 36 нафар номзод ярим финалга чиққан, улардан ўнтаси ғолиб бўлган ва Москвага йўл олган. Суҳбатдошимизнинг назарида, бундай лойиҳалар икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш учун жуда муҳим саналади.

"Фаолиятнинг яна бир стратегик йўналиши-бу сўнгги пайтларда жадал суръатларда ривожланиб бораётган Ўзбекистонни рақамлаштиришдир. Бизнинг жамғарма IT соҳасида катта тажрибага эга бўлганлиги сабабли, кўплаб компаниялар бизга мурожаат қилишади. Бу соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар ниҳоятда кўп. Ўзбекистон Сенати кўмагида бошланган “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” лойиҳамизга нафақат бир қатор хотин-қизлар ННТлари, балки технологик компанияларнинг ҳам вакиллари аъзо бўлишган", - деди Турсунбоева.

Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, уларнинг вазифаси - қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёлларни психологик қўллаб-қувватлашдир. Шундай қилиб, жамғарма Ўзбекистон ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш Бош бошқармаси ва маҳбуслар билан, шу жумладан вояга етмаган колонияларда иш олиб бормоқда. Ҳар ҳафта жамғарма психологлари у ерда семинарлар ўтказадилар, пандемия пайтида ҳам бу иш тўхтагани йўқ, онлайн тарзда амалга оширилди”,- дея хулоса қилди Саодат Турсунбоева.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...