Загрузка
Загрузка
Муддатли ҳарбий хизматчиларга таълим, иш ва тадбиркорлик соҳаларида имтиёзлар жорий қилинмоқда
Жамият

Муддатли ҳарбий хизматчиларга таълим, иш ва тадбиркорлик соҳаларида имтиёзлар жорий қилинмоқда

95
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида муддатли ҳарбий хизматчилар учун илгари кузатилмаган имтиёзлар ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими эълон қилинди. Энди армия нафақат жисмоний чиниқиш, балки келажак касбини эгаллаш масканига айланади.

Аскарлар ва уларнинг оилалари учун энг муҳим янгиликлар қаторида таълим соҳаси алоҳида ажралиб туради.

Эндиликда аскарларга олийгоҳларга кириш имтиҳонларини тўғридан-тўғри ҳарбий қисмнинг ўзида топшириш имконияти берилади. Ўқишга кирганлар хизматни тугатиб, дарҳол талабаликни бошлайдилар.

Армиядан қайтган ёшларнинг чет тили ва мутахассислик сертификатлари (масалан, IELTS) учун харажатлари давлат томонидан қопланади.

Контракт асосида ўқишга кирган собиқ аскарларга фоизсиз таълим кредитлари ажратилади.

Хизмат давомида аскарлар ўзлари қизиққан фуқаролик касбларини (ҳунарларни) ўрганадилар. Хизмат якунида уларга расмий малака сертификатлари берилади.

Давлат ташкилотларига ишга кириш учун тест топширганда, собиқ аскарларга тўплаган баллининг қўшимча 10 фоизи қўшиб берилади.

Тадбиркорлик бошламоқчи бўлган ёшларга ажратиладиган кредит фоизларининг 6 фоизи давлат томонидан қопланади.

Хусусий корхонага ишга кираётганларга касбий сертификат олиш харажатлари тўлаб берилади.

Армияда Олий Бош Қўмондон соврини учун китобхонлик танлови ўтказилади. Ғолиб ва совриндор бўлган аскарларнинг хизмат муддати 1 ойга қисқартирилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...