Загрузка
Загрузка
Мудофаа вазирлиги ҳарбий ОТМларга  кириш имтиҳонлари  санасини эълон қилди. Карантин шароитида сафарбарлик чақирув резерви ва хизматга қабул қилиш борасидаги асосий янгиликлар
Жамият

Мудофаа вазирлиги ҳарбий ОТМларга кириш имтиҳонлари санасини эълон қилди. Карантин шароитида сафарбарлик чақирув резерви ва хизматга қабул қилиш борасидаги асосий янгиликлар

1834
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мудофаа вазирлиги Ахборот-хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров Тошкентда бўлиб ўтган брифингда карантин шароитида ҳарбий ОТМларга қабул қандай амалга оширилиши ва сафарбарлик чақирув резерви хизматига оид берилган саволларга жавоб қайтарди. Бу тўғрисида   Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Ўғлим Қуролли Кучлар академиясига ўқишга кириш учун ҳужжатларини туманимиз мудофаа ишлари бўлимига топширган эди. Тиббий кўриклардан ўтган, ҳужжатларини тўлиқ қилиб топшириш арафасида карантин эълон қилинди ва тиббий кўрик ҳужжатларини қабул қилмади. Натижа қандай бўлади?

Ҳозирги кунда мамлакатимизда карантин муддати тугагандан сўнг туман ва вилоят мудофаа ишлари бўлим ва бошқармаларида фуқаролардан тиббий кўрик ҳужжатларини қабул қилиш вақтини бир оз муддатга чўздириш ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирмоқчи бўлган фуқаролар учун имкониятлар яратиш масаласи белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда. Қўшма қарорга асосан, тиббий кўрикнинг лаборатор натижалари 3 ой муддатда амал қилади. Олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонлар, яъни билим юртларида ўтказиладиган ҳарбий касбий танлов йилнинг 1-июнидан 25-июнигача ҳамда тест имтиҳонлари йилнинг 5-июл куни ўтказилиши белгиланган. 

Маълумки, юртимизда ҳарбий хизматни ўташ ёши 27 гача этиб белгиланган. Лекин апрел ойида 27 ёшга тўламан. Карантиндан кейин ҳарбий хизматни ўташим мумкинми?

Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматнинг бир ойлик йиғинини апрел ойида ўташи белгиланган, аммо пандемия карантини туфайли вақтинча қолдирилган ушбу бир ойлик йиғинларни, шу жумладан шу йил апрел ойида 27 ёшга тўладиган фуқаролар учун ҳам йиғин ўташ муддатини бир оз муддатга чўзиш ва улар учун бир ойлик хизматни ўташга имкон яратиш бўйича бугунги кунда белгиланган тартибда ишлар олиб бориляпти. Бу масала кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг унинг натижалари жойлардаги мудофаа ишлари бўлимлари орқали етказилади.

Ҳарбий хизмат муддатини ўтаб бўлганларга уйларига қайтишига рухсат бериладими?

Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлганларни резервга бўшатиш ишлари режага асосан амалга оширилмоқда ҳамда улар ортиқча муддат ҳарбий хизматда қолдирилмайди. 

Бир ойлик хизматга пулини тўлаб қўйганлар нима қилишади? Карантин қачонгача чўзилиши номаълум бўлса, биз пулимизни ҳозир қайтариб олсак бўладими?

Мамлакатимизда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ ҳолат яхши томонга ўзгаргандан сўнг ҳарбий хизматга чақирув ишлари давом эттирилади. Бир ойлик хизматга, яъни сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташ учун пул бадалини тўлаб қўйганлар фуқаролар 27 ёшга тўлгунга қадар СЧР бир ойлик хизмат йиғинини ўташлари мумкин. Шунинг учун сиз карантин муддати тугагандан сўнг албатта бир ойлик хизмат йиғинига жалб қилинасиз, шунинг учун тўлов қилган пул бадалингиз қайтариб берилмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 22-февралдаги 99-сонли қарор билан киритилган низомга мувофиқ бу хизмат тури учун тўланган пул бадаллари қуйидаги ҳолатларда қайтариб берилиши белгиланган:

- фуқаро ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда;

- тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда;

- шунингдек сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этганда;

- махсус ҳисоб рақамга янглишиб ёки ортиқча пул бадаллари ўтказилган ҳолатда. 

Ҳарбий хизматга тиббий кўрикдан ўтаб бўлганларнинг натижалари карантиндан кейин ҳам ўз кучида қоладими ёки бошқатдан ўтиш керакми?

Тиббий кўрик натижалари ўз кучида қолади. Аммо амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, яъни Мудофаа, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизматининг 2019-йил 3-апрелдаги қўшма қарори талабларига асосан функсионал текширув ва лаборатория натижалари фақат уч ой давомида ўз кучида қолиши мумкин. Агар тиббий кўрик ўтгандан сўнг уч ой ўтган бўлса, қайтадан тиббий кўрикдан ўтилади. 

Коронавирус билан карантинда бўлганлар касалликни енгил формасидан тузалиб чиқишса, кейинчалик ҳарбий соҳага қабул килинмаслиги ростми?

Коронавирус билан оғриб ўтган (касал бўлган) барча шахслар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Нафақат ҳарбий соҳада, балки бошқа соҳаларда ҳам худди шундай ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...