Мудофаа вазирлиги иккита ручкани 30 миллион сўмга харид қилишга тайёр
Жамият

Мудофаа вазирлиги иккита ручкани 30 миллион сўмга харид қилишга тайёр

1258

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мудофаа вазирлигига “премиум-класс” туридаги канцелярия моллари керак бўлиб қолган. Кеча, 9 июнь куни вазирликнинг Ишлар бошқармаси томонидан иккита олтин қопламали ручка сотиб олиш учун лот онлайн-кимошди савдосига қўйилган. Ҳар-бир маҳсулотнинг бошланғич нархи 15 миллион сўм қилиб белгиланган. Давлат харидлари уюшмаси бу ҳолат юзасидан Batafsil.uz. мухбирига изоҳ берди.

"Аввалом бор, лотда аниқ техник вазифа қўйилмаган. Аукцион иштирокчилари учун маҳсулот тавсифи бўлиши керак ва муайян параметрлар белгиланади. Етказиб берувчилар қандай ручкаларни ва қайси шартлар асосида етказиб беришни билишлари керак. Бу лот аниқ бир эгаси учун қўйилганга ўхшайди. Иккинчидан, мен ушбу хариднинг тафсилотларини билиш учун буюртмачига қўнғироқ қилдим. Телефонни кўтарган шахс мен нотўғри тушганимни ва у Мудофаа вазирлигида умуман ишламаслигини айтди", - деди ташкилотнинг ижрочи директори Камол Ниёзов.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...