Загрузка
Загрузка
 Тошкентда  икки томонлама  пневмонияси бўлган 76 ёшли аёл касалхонага  қабул қилинмаган
Жамият

Тошкентда икки томонлама пневмонияси бўлган 76 ёшли аёл касалхонага қабул қилинмаган

662
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентлик аёл икки томонлама пневмония билан оғриган 76 ёшли онасини шифохонага ётқизолмагани ҳақида айтиб берди. Гарчи кекса онахонда Covid-19 аниқланмаган бўлсада, у касалхонага қабул қилинмаган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Юзага келган ҳолат ҳақида "Истеъмолчи.уз” гуруҳига тошкентлик Аксана Нестерова ёзган. Унинг сўзларига кўра, онаси бир ҳафта давомида икки томонлама пневмония билан оғриган. ПЗР ва ИФА тестлари унда коронавирус борлигини кўрсатмаган, қолаверса шифокорлар ҳам бу Covid-19 эмаслигини тасдиқлашган.

Кеча кекса аёлнинг аҳволи оғирлашиб, қон босими пасайган, кислород тўйимлилиги кўрсаткичи 73га тушиб кетган. Тез ёрдам ходимлари беморга малакали ёрдам кўрсатишган бўлсада, шундан сўнг қариндошлар уни шифохонага олиб боришга қарор қилишган.

Бемор 16 сонли шаҳар касалхонасига олиб борилган. Фамилиясини Аксана Нестерова айтиб бера олмаган навбатчи шифокор таҳлилларни кўриб, беморда коронавирус борлигини айтган. Кейин эса, Нестерованинг ёзишича, шифохона онахоннинг ёшини инобатга олган ҳолда, даволашдан бош тортган.

Ҳамжамият аъзолари 16 сонли шаҳар шифохонаси коронавирусли беморларни қабул қилмаслиги ва бу каби ҳолатларда “Ўзэкспомарказ” ҳудудида ташкил этилган госпиталга бориш маъқуллигини хабар муаллифига билдиришган.

Гуруҳ администратори Лилия Николенко таҳлил нақадар аниқ эканлиги масаласини кўтарган. Унинг сўзларига кўра, Covid-19нинг барча белгилари бўлган одамлар салбий натижа олганликларини бўйича кўплаб хабарлар гуруҳда чоп этилган. Бироқ, соғайгандан сўнг антитанчаларга ўтказилган таҳлиллар ижобий натижа берган.

Шундай қилиб, таҳлилнинг салбий натижаси инсон коронавирус билан касал эмаслигига кафолат бермайди. Шу билан бирга, ихтисослашган марказлар ижобий   натижаси бўлмаган беморларни қабул қилмайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...