Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Murad Buildings қурилиш ва ривожлантириш компанияси асосчиси Мурод Назаров кислородли концентраторлар Тошкент дўконларига олиб келинганлиги, уларни ўз нархида 400 долларга сотиб олиш мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди. Бир неча ўнта аппарат кам таъминланган беморларга бепул берилади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Қандай қилиб бир гуруҳ тадбиркорлар кислородли концентраторларни арзон нархларда сотишни ташкил қилишганини Мурод Назаров ўзининг Facebookдаги саҳифасида баён қилган.
Коронавируснинг оғир шакли билан касалланган беморлар учун зарур бўлган мазкур аппаратларга бугунги кунда талаб юқори бўлиб, улар жуда қиммат нархларда сотилмоқда.
"Айни пайтда битта бундай концентраторлар Ўзбекистон бозорида 650 доллардан 1100 долларгача сотилмоқда." Whole Pharmдаги менинг янги дўстим Искандарнинг сўзларига кўра, у ночор вазиятда бу концентраторни 4000 долларга зўрға топган ва шунга ҳам улгурмай қолган. Бир дақиқа олдин сотилди, деб айтишган! " - деб ёзади тадбиркор.
Мурод Назаровнинг айтишича, у ҳамфикрлари билан биргаликда Хитойдан 10 мингта кислородли концентраторларни олиб келиш бўйича шартнома имзолаган ва уларнинг нархини 400 долларгача камайтирган.
"Дўстларим билан биргаликда бир кечада ушбу қурилмаларнинг ўнлаб вариантларини ўрганиб чиқдик, рақобатбардошлилигини таҳлил қилдик ва оптимал нархларда 93-96% кислород билан тўйинган 5 литр ҳаво билан таъминлайдиган моделга тўхталдик",- деди Назаров. Бироқ, юкни Тошкентга олиб келиш камида беш кунни ташкил этади, беморлар эса айни дамда уларга муҳтождирлар.
Тадбиркорга 550 та JUMAO концентраторларини олиб киришга муваффақ бўлган кишилар мурожаат қилишган. Бироқ уларнинг нархи 550 долларни ташкил этган. Бу эса ташкилотчилар режалаштирганидан анча юқори эди .
"Биз яна, GSR Logistics и Whole Pharm компаниясининг олижаноб йигитлари билан биргаликда фарқни ($ 82,500) ўз ҳисобимиздан қоплашга келишиб олдик ва биринчи партияни 4.316.000 сўм ($400) сўмдан сотишни бошлаймиз", - деб ёзади тадбиркор.
"Албатта, 400 доллар бир неча баробар арзонроқ, аммо барибир, кимлардир учун учун бу жуда қиммат. Шунинг учун бир неча ўнта аппаратни ажратиб қўйиб, имконияти чекланганларга бепул етказиб бериш ва ўрнатиш учун кўнгиллилар гуруҳини жалб қилишга қарор қилдик" , - дея қўшимча қилди Мурод Назаров.
Кислородли концентраторларни ўрнатилган нархларда мазкур акцияга қўшилган LeBazar, Express24, Asaxiy.uz, mobilezone.uz, Bringo, Girgitton ва XonXonim онлайн-дўконларидан сотиб олиш мумкин.
"Мана шунақа гаплар, дўстларим! Биз бошлашимиз биланоқ, Яратган Тангрим ушбу хайрли ишга ёрдам беришга, қўллаб-қувватлашга ва ҳисса қўшишга тайёр бўлган кўплаб меҳрибон ва саховатли одамларни рўпара қилди!" - деди Назаров.
Изоҳлар мавжуд емас