Загрузка
Загрузка
Мурожаатлар билан ишлашдаги камчиликлар учун 151 амалдор лавозимидан озод этилди
Жамият

Мурожаатлар билан ишлашдаги камчиликлар учун 151 амалдор лавозимидан озод этилди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2026 йил январь–август ойларида фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда масъулиятсизликка йўл қўйган 151 нафар мансабдор лавозимидан озод этилди. Бу даврда Президент Халқ қабулхоналари томонидан давлат органлари ва ташкилотларига таъсир чоралари кўриш бўйича 5 486 та ҳужжат киритилган.

Ҳисобот даврида мурожаатлар билан ишлашда ижро интизомини таъминлаш ва қонунбузилишларнинг олдини олишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилган. Хусусан, давлат органларига 1 386 та тақдимнома, 642 та талабнома, 495 та ахборот ва 2 963 та кўрсатма киритилган.

Таҳлилларга кўра, энг кўп тақдимномалар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимига — 233 та, Маҳаллалар уюшмасига — 218 та ҳамда Мажбурий ижро бюросига — 158 та юборилган.

Кўрсатмалар сони бўйича Маҳаллалар уюшмаси 246 та билан биринчи ўринда турган. Кейинги ўринларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — 212 та ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 210 та кўрсатма билан қайд этилган.

Энг кўп талабномалар маҳаллий ҳокимликларга — 62 та, Соғлиқни сақлаш вазирлигига — 59 та ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига — 47 та киритилган.

Мурожаатлар билан ишлашдаги камчиликлар ва қонунбузилишлар учун жами 2 570 та таъсир чораси қўлланган. Шундан 1 335 нафари расман огоҳлантирилган, 833 нафарга ҳайфсан берилган, 150 нафар мансабдор маъмурий жавобгарликка тортилган, 89 нафарга жарима солинган.

Бундан ташқари, 8 нафарнинг лавозими пасайтирилган, 3 ҳолатда маънавий зиён учун компенсация тўланган, 1 ҳолатда эса моддий зарар қопланган.

Мурожаатлар билан ишлашда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Жасурбек Чориев Транспорт вазири ўринбосари лавозимидан озод этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...