Загрузка
Загрузка
Уэльс, Шотландия ва Шимолий Ирландия Буюк Британия таркибидан чиқмоқчи
Дунё

Уэльс, Шотландия ва Шимолий Ирландия Буюк Британия таркибидан чиқмоқчи

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландиянинг мустақиллик тарафдори бўлган раҳбарлари 14 сентябрь куни Кардиффда учрашиб, Буюк Британия таркибидан чиқиш ва мустақиллик референдумларини ўтказиш ҳуқуқини талаб қилувчи ўзаро англашув меморандумини имзолайди. 

Тарихий саммитда Шотландия Биринчи вазири Жон Свинни, Уэльс Биринчи вазири Рўн ап Иорверт, Шимолий Ирландия Биринчи вазири Мишель О’Нил ҳамда "Шинн Фейн" партияси президенти Мэри Лу Макдоналд иштирок этади.

Учрашув Буюк Британия Бош вазири Энди Бёрнмaннинг Парламентдаги баёноти ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг "бирлашган Ирландия" ғоясини қўллаб-қувватлаши ортидан юзага келган сиёсий кескинлик фонида ўтмоқда. Саммит якунида раҳбарлар иқтисодиёт, энергетика, Европа Иттифоқи билан алоқалар ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи бўйича ҳамкорликни назарда тутувчи ҳужжатни эълон қилади.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, май ойидаги сайловлардан сўнг уччала ҳудудда илк бор мустақиллик тарафдорлари ҳокимиятга келгани сабабли Лондон ("Вестминстер") "Британиядан кейинги келажакка" тайёргарлик кўриши шарт. Ўз навбатида, Энди Бёрнмaн Шотландияда янги референдум ўтказиш масаласи ҳозирда кун тартибида эмаслигини билдирган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...