Мутахассис қаерда коронавирусни юқтириш хавфи камроқ эканлигини  айтди
Жамият

Мутахассис қаерда коронавирусни юқтириш хавфи камроқ эканлигини айтди

360

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мамлакат Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси энг кўп юқадиган жойларни санаб ўтди. Шунингдек у қаерда коронавирусни юқтириш хавфи камроқ эканлигини айтди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.   

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Отабеков хитойлик олимларнинг тадқиқот натижалари хусусида гапирди. Улар коронавирус инфекцияси очиқ майдонларда энг кам тарқалишини аниқлашган. Очиқ ҳавода коронавирус билан деярли касалланиш мумкин эмас.

 Инфекция юқтиришнинг барча ҳолатлари учта асосий тоифага бўлинади: уйда, жамоат транспортида, дўконларда ва умумий овқатланиш жойларида. Бироқ, беморларнинг аксарияти уйда юқтирган. Иккинчи ўринда жамоат транспорти туради.

Бошқача айтганда, энг катта хавф бошқалар билан яқин мулоқот юз берадиган ёпиқ жойлар учун хосдир, дея таъкидлади Нурмат Отабеков.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...