Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирусга қарши кураш штабининг мутахассиси Барно Абдусаматова COVID-19 касаллигини бошидан кечирганлар бир неча марта қайта юқтириши мумкинми, деган саволга жавоб Шунингдек, у нима сабабдан иммунитет пасайган тақдирда ҳам вакцина самарали бўлишини тушунтириб берди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Абдусаматованинг таъкидлашича, коронавирус янги касаллик бўлганлиги сабабли, қайта юқтириш ҳақидаги саволга ҳали тўлиқ жавоб йўқ. Бир одамнинг ҳолатини узоқ вақт ўрганиш ва унинг антитаначалари, хусусан, Т- ҳужайралари реакцияси вақт ўтиши билан қандай ўзгаришини тадқиқ этиш талаб этилади.
Маълумки, CОВИД-19 беморларида қайта юқтиришдан ҳимоя қилувчи маълум даражадаги иммунитет мавжуд. Аммо олимлар унинг кучлилиги ёки қанча давом этишини ҳозирча билишмайди.
“Олдинги коронавирусларга қарши курашиш тажрибаси ва Европа мамлакатларидаги дастлабки тадқиқотлар шуни кўрсатадики, вақт ўтиши билан иммунитет пасайиши мумкин”, - дейди Барно Абдусаматова. Яқинда ўтказилган тадқиқотларга кўра, иммунитетнинг эллик фозига пасайиш даври 75 кунни ташкил этади.
Абдусаматованинг сўзларига кўра, иммунитет пасайган бўлса ҳам, бу вакцина таъсир этмаслигини англатмайди. Эмлашдан сўнг организмнинг суяк илигида сақланадиган ва инфекцияга қарши қандай курашиш мумкинлигини ўзида акс этган хотира ҳужайралари ишлаб чиқарилади. Юқтириш пайтида ушбу хотира ҳужайралари фаоллашади.
Кўпгина давлатлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аҳолининг турли қатамларида антитаначалар реакциясини ўрганиш устида иш олиб боришмоқда. “Буларнинг барчаси кимнинг ҳимояси борлиги, унинг қанчалик кучли эканлиги ва қанча давом этишини тушунишга ёрдам беради”, - дея таъкидлади Абдусаматова.
Изоҳлар мавжуд емас