Загрузка
Загрузка
Мутахассис фикри: коронавирус хонадонга шамоллатиш орқали кириб келиши мумкинми?
Жамият

Мутахассис фикри: коронавирус хонадонга шамоллатиш орқали кириб келиши мумкинми?

526
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова Covid-19 хонадонга шамоллатиш орқали кириб келиши мумкинми, деган саволга жавоб қайтарди. Унинг сўзларига кўра, бу йўл билан коронавирус юқмайди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Шамоллатиш орқали инфекцияни юқтириш мумкинми, деган савол Абдусаматовага Тошкентда бўлиб ўтган брифингда берилди.

Ўз жавобида эксперт вирус юқишининг ҳозирги вақтда маълум бўлган йўлларини санаб ўтди. Касаллик аввало, йўтал ёки аксирганда ҳаво- томчи йўли билан сўлак ёки бурундаги суюқликлар орқали юқиши мумкин. Бундан ташқари, коронавирус бемор эшик тутқичларига текканда тарқалади. Ифлос қўллар билан кўз, бурун ёки оғизга тегилса ҳам инфекция юқиши мумкин.

Барно Абдусаматованинг таъкидлашича, шамоллатганда хонага вирус кирмайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...