Загрузка
Загрузка
Мутахассис: касалликдан сўнг антитаначалар фақат битта штаммга ишлаб чиқарилади.  Шунинг  учун барибир эмланиш  керак
Жамият

Мутахассис: касалликдан сўнг антитаначалар фақат битта штаммга ишлаб чиқарилади. Шунинг учун барибир эмланиш керак

795
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Вакцина олишдан олдин антитаначалар даражасини текширтириш керакми, агар антитаначалар даражаси юқори бўлса, вакцина олмаса ҳам бўладими, деган саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, вакциналар ва иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Дилором Турсунова жавоб берди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Коронавирус билан кўп аҳолимиз деярли хасталанганлиги қайд этилган. Шу боис уларнинг организмида антитаначалар шаклланган бўлиши табиий. Бироқ бу энди вакцина олмасам ҳам бўлади, дегани эмас. Негаки ҳозирда кўп коронавируснинг янги штаммлари қайд этилмоқда. Шу сабабли олдин касал бўлганларда ҳам коронавирусга қайта чалиниш ҳолатлари қайд этилгаётгани маълум. Ҳатто, айримларда иккинчи бор касалликни бошидан ўтказиши жуда оғир кечмоқда”, - деди у.

Турсунованинг айтишича, коронавирус билан оғриган фуқаролар ҳам 3 ой муддат ўтгандан сўнг, албатта эмланишлари тавсия этилади.

“Вакцина олиш учун антитаначаларнинг организмда даражасини ҳам аҳамияти йўқ. Негаки антитаначалар сизни бошингиздан ўтказган коронавируснинг маълум бир штаммига таъсир кўрсатади. Вакцина орқали унинг бир қанча штаммларини юқтириш хавфидан ҳимояланасиз”, - дея таъкидлади мутахассис.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...