Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков касалликни яширган шахс устидан қаерга шикоят қилиш кераклигини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Covid-19 инфекциясини бошқаларга юқтириш хавфини туғдирган фуқаролар маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда умумий овқатланиш соҳасида ишлайдиган ва коронавирус билан касалланганини яшираётган бир шахснинг танишидан савол берилди. Савол муаллифи бундай ҳолларда нима қилиш кераклигини сўради.
Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, агар умумий овқатланиш объектида ишлайдиган ходим ҳақиқатдан коронавирусга чалинганлиги тўғрисида далил бор бўлса, бу ҳақида ҳудудий (туман ёки шаҳар) Санитария-эпидемиологик осойишталик марказига мурожаат қилиш лозим. Мутахассислар ПЗР тест текшируви ўтказиб, маълумотнинг ишончлилигини текширишади.
Шу билан бирга, мутахассис бундай ҳолатларда бошқа кишиларни хавф остига қўяётган шахсларга нисбатан нафақат маъмурий, балким жиноий жавобгарлик ҳам белгиланганлигини эслатди.
Изоҳлар мавжуд емас