Загрузка
Загрузка
Мутахассис йўловчиларга  қўлқопларни транспортдан чиқиш заҳотиёқ ечмасликни, улар билан уйгача  боришни  тавсия қилди
Жамият

Мутахассис йўловчиларга қўлқопларни транспортдан чиқиш заҳотиёқ ечмасликни, улар билан уйгача боришни тавсия қилди

426
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Ботир Қурбонов жамоат жойлрида қўлқоплардан фойдаланиш муҳимлиги ҳақида гапириб берди.

Мутахассиснинг фикрича, жамоат транспортида тиббий қўлқопдан фойдаланишда фуқаролар биринчи навбатда ўзини, иккинчидан, ён-атрофдагиларни касалликдан ҳимоя қилади. Вирус нафақат ҳаво-томчи йўллари билан, балким қўл билан оғиз-бурун, кўзнинг шиллиқ қаватига тегиниш орқали юқиши мумкин.

“Қўлқоп таққан шахс ўзининг юз қисмига қўл теккизмаслиги, оғиз-бурун ёки кўзини ишқаламаслиги, қолаверса, касалликнинг «очиқ дарвозалари»дан ўзини асраши эҳтимоли юқори”. – деди Қурбонов.

Шуниндек мутахассис тақилган қўлқопларни кўчаларга ташлаб кетиш ҳолатларига эътибор қаратган. Бир марта ишлатиладиган ҳимоя воситаларини тақиш бўйича ўрнатилган тартибнинг биринчи кунидаёқ метро, автобус бекатлари ва бошқа жойларда ниқоб ҳамда қўлқоплар ерга ташланганини кўриш мумкин бўлди. 

Мутахассиснинг фикрича, давлат кўрсатаётган ғамхўрликдан кишилар тўғри фойдаланиши керак. Давлат томонидан текинга тарқатилаётган (нархи 56 сўм бўладими ё 300 сўм ё 500 сўм бўладими) қўлқопларни қадрлашимиз ва ундан мақсадли фойдаланишимиз зарур. 

Қурбонов қўлқопларни транспортдан чиқиш заҳотиёқ ечмасликни, ушбу қўлқопдан фойдаланган ҳолда уйгача боришни тавсия қилди. Чунки одам эшик тутқичларини ва бошқа нарсаларни қўлқоп билан ушлаган ҳолда уйигача кириб боради. Уй ичига киргандан кейин қўлқопни ечиб, челак ё чиқинди қутисига ташлаш мақсадга мувофиқдир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...