Загрузка
Загрузка
Мутахассис зарарланишнинг иккинчи тўлқини юз бериш эҳтимоли хусусида айтиб берди
Жамият

Мутахассис зарарланишнинг иккинчи тўлқини юз бериш эҳтимоли хусусида айтиб берди

1893
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов зарарланишнинг иккинчи тўлқини юз бериши мумкинми, деган саволга берди. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Хитойлик ҳамкасбларимизнинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, карантин бекор қилингандан сўнг касалликнинг янги ҳолатлари фақат чет элдан келганларда аниқланмоқда", - деди Оқилов бугун АОКА штабида бўлиб ўтган брифинг давомида.

Шунингдек, мутахассис кўчалар ва бозорларда одамлар тобора кўпайиб бориши ва аста-секин карантин чекловлари бекор қилинаётган шароитда қандай ҳимоя қилиниш кераклигини тушунтирди.

"Карантин қоидаларининг юмшатилиши ҳамма кўчага чиқиши кераклигини англатмайди. Ўзингиз ва бошқаларни ҳимоя қилишнинг энг яхши усули - бу қўл ва нафас олиш гигиенаси қоидаларига қатъий риоя қилишдир”, - дея эслатди у.

Хабибулла Оқиловнинг сўзларига кўра, имкон қадар уйда бўлиш, кўчага чиққанда эса ижтимоий масофа талабларига риоя қилиш керак. Яқин атрофда йўталаётган ёки аксираётган одам бўлса бу қоидалар айниқса муҳимдир. Бундай одамларга яқин бормаслик, юзга ёки ниқобга қўл билан тегмаслик тавсия этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...