Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг айтишича, Ўзбекистонда COVID-19 билан қайта касалланиш ҳолатлари бўйича аниқ тасдиқланган ҳолатлар мавжуд эмас. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатда катта экспертлар гуруҳи иш олиб бориб, улар беморлар қайта касалланганми, бу аралаш инфекция қатлами ёки биринчи касалликдан қолдиқ ҳодисалари эканлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, шифокорлар қайта инфекция пайдо бўлганини жиддий ва асосланган тасдиғини беришлари биланоқ, бу маълумот расман Ўзбекистонда рўйхатга олинади.
"Ҳозирда тиббиёт муассасаларига шамоллаш аломатлари бор одамлар қабул қилинмоқда. Баъзи ҳолатлар коронавирусга жуда ўхшаш, шунинг учун шифокорлар аломатларни адаштириб, бу ковид деб ўйлашлари мумкин. Бундай ҳолларда ПЗР тестини топшириш керак бўлади. Бизга ПЗР тест натижалари қайта ижобий чиққан беморлар ҳам мурожаат қилмоқда. Аммо шуни унутмаслигимиз керакки, касалланган кишида ПЗР тести натижалари 120 кун давомида ижобий бўлиши мумкин. Бундай одам юқумли ҳисобланмайди, лекин таҳлил қайта юқтириш ҳақида хато маълумот бериши мумкин",-дея таъкидлади у пойтахтда бўлиб ўтган брифинг чоғида.
Эслатиб ўтамизки, илгирироқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш Штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева Ўзбекистонда коронавирусни қайта юқтириш ҳолатлари қайд этилаётганини айтиб ўтган эди.
Изоҳлар мавжуд емас