Загрузка
Загрузка
Мутахассиснинг  таъкидлашича, коронавирус совуқда янада фаоллашиши мумкин
Жамият

Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавирус совуқда янада фаоллашиши мумкин

547
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Коронавирусга қарши кураш Штаби аъзоси Барно Абдусаматованинг таъкидлашича, коронавирус совуқда янада фаол бўлиши мумкин. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар қилмоқда.

“Айни пайтда вируснинг мавсумий характери ўз тасдиғини топмаяпти. Қишқи ёки кузги коронавирус клиник бегиларига кўра ёзгисидан фарқ қилмайди. Бироқ, қишда гриппнинг авж олиши коронавируснинг кенг тарқалиши билан бирга келиши мумкин”, - деди у брифинг давомида.  

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда вирус қиш пайтида ўзини қандай тутиши ва коронавирусли пневмония қай тарзда кечиши номаълум. Балким, унинг айтишича, касаллик совуққда янада фаоллашиши мумкин.

“Барчамиз қиш пайтида коронавирусни юқтирмаслик учун масъулиятимизни оширишимиз керак. Қиш пайтида совуқда қолиб кетиш ва стресслардан ҳимояланишимиз лозим. Зеро, бу омиллар иммунитетни пасайтиради. Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи организмга коронавирусга қарши курашишда ёрдам беради”, - деди мутахассис.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...