Наманган вилояти ҳокими: Ўзбекистонда бир ойга барча ижтимоий тармоқларни ёпиш керак
Жамият

Наманган вилояти ҳокими: Ўзбекистонда бир ойга барча ижтимоий тармоқларни ёпиш керак

725

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Ўзбекистонда бир ойга барча ижтимоий тармоқларни ёпиш кераклигини таъкидлаган. Бу тўғрисида   мухбиримиз хабар бермоқда.

Вилоят ҳокимининг   фикрича, шу орқали ёш авлодга китоб ва газета ўқишга бўлган қизикишни уйғотиш мумкин. Унинг қўшимча қилишича, Интернетга ва   турли ўйинларга кунлаб вақт сарфлайдиганлар бор. Лекин бир соатгина ота-онаси суҳбатига маврид тополмайди. Шунингдек, ёшлар   Интернетдан турли кераксиз ахборотларни тўплаб олади.

Абдураззоқовнинг айтишича, вақтни беҳуда ўтказиш ва бошини турли “фойдасиз янгиликлар” билан тўлдириш туфайли ўзбек ёшларининг   иши юришмайди. 

Қизиғи шундаки, ҳокимнинг фикрича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ободонлаштириш борасидаги улкан ишларни ҳеч ким сезмаётгани учун айнан ижтимоий тармоқлар айбдор эмиш. Унинг сўзларига қараганда, одамлар болалар боғчалари, мактаблар, йўллар ва сув таъминоти тармоқлари қурилишини оддий ҳол сифатида қабул қилиб, осмондаги ойни ҳам сўрамоқда. 

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукумати 2 июлдан бошлаб бир қатор ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаб қўйди. Бу шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун талабларининг бузилиши билан боғлиқ.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...