Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Наманганда 90 миллион долларга тенг ишбилармонлик ва кўнгилочар мажмуаси барпо этилади.
“Namangan Square”ни 2025 йилгача қуриб битказиш режалаштирилган. Ушбу мақсадлар учун 90 миллион долларлик хорижий инвестициялар жалб қилинади.
"Лойиҳа 18 гектар ерда жойлашади. Уни шаҳар ичидаги шаҳар дейиш мумкин бўлади. Бу ҳудудда 30 дан ортиқ кўп қаватли уйлар, мактаб, болалар боғчаси, спорт мажмуалари, супермаркетлар ва бошқа иншоотлар қурилади. Иккита бир хил 18 қаватли осмонўпар бинолар мазкур лойиҳада алоҳида ўрин тутиб, ҳудуднинг юрагига айланади” – деди "Ўзбекистон 24" телеканалига лойиҳа бош муҳандиси Тохир Қосиббеков.
Изоҳлар мавжуд емас