Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Наргиз Зокирова YouTube каналидаги “Эҳтиёт бўлинг, Собчак” шоусида меҳмон бўлди. Мухбиримиз маълум қилишича, хонанда Максим Фадеев билан ишлаганлиги ҳамда фарзандликка бола олмоқчилиги ҳақида гапириб берган.
Наргиз Закирова Россиядан болани фарзандликка олмоқчи эканлигини айтган. У болага уй таълими беришни режалаштирганлигини билдирган.
Хонанданинг айтишича: “У мактаб ва боғчага бормайди. Менимча, - бу мутлақо ёвузликдир. Унинг ўз ўқитувчилари бўлиб, нимага қизиқса шуни ўранади”.
Аммо бошловчини хонанданинг продюссер Максим Фадеев билан хайрлашганлиги кўпроқ қизиқтирган. Наргизнинг фикрича, Фадеев унга истеъмолчилик асосида муносабат қилган. Унинг сўзларига кўра, шартнома шартларига асосан, у бир йил давомида фақатгина “Голос” лойиҳасидаги дастур ва 90-йиллар қўшиқлари билан чиққан. “Ты моя нежность", (Сен менинг меҳрим) қўшиғидан ташқари Фадеев бошқа қўшиқ ёзиб бермаган. Афсуски, ўрталаридаги дўстона муносабатлар сақлаб қолинмаган. Улар ярим йилда бир маротаба кўришиб туриб, бор-йўғи учта концертда биргаликда саҳнага чиқишган.
Наргиз Зокирова, Ольга Серябкина ва Лена Темникова ҳам Фадеев билан тузилган шартномани имзолашдан аввал уни ўқиб кўрмаганликлари Собчакни ҳайрон қолдирди. Собчак “Сизлар сектантларга ўхшайсизлар: қарамасдан шартнома имзолайсизлару, кейин эса сирли равишда узилиш юз беради”, - деб ҳазил қилди. Хонанда унинг бу фикрига қўшилди.
“Тўғри, биз сектада эдик. Максим одамни шайдо қилиш хусусиятига эга. Унинг ёнига келганимда мен ҳам мафтун бўлган эдим. Назаримда, у илгари басталаган мусиқани мен ҳозир ижро эта олардим. Лекин бундай бўлмади".
MALFA продюссерлик марказининг ёпилиши ҳақида сўз юритиб, Наргиз “Фадеевнинг психикаси билан нималардир юз бераётганлиги”ни тахмин қилди.
“Менинг унга раҳмим келади. Мен унга омад ва соғлиқ тилайман. Албатта беш йил бирга бўлганим учун ундан миннатдорман”, - деди хонанда.
Изоҳлар мавжуд емас