Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирусга қарши курашиш бўйича штаб аъзоси Наргиза Нуруллаева чекишнинг COVID-19 инфекциясини юқтиришга ва беморнинг тузалишига таъсири ҳақида айтиб ўтди. У жавобида чекувчиларда касалликнинг кечиши борасида илгари ўтказилган тадқиқотларга асосланди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
Нуруллаеванинг АОКА штабида ўтказилган брифингда таъкидлаганидек, чекиш ўпкага тузатиб бўлмайдиган зарар етказади ва унинг функцияларини ёмонлаштиради.
“Чекиш ва COVID-19 ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш бўйича ўтказилган энг йирик тадқиқотлар давомида касаллиги тасдиқланган 100 дан ортиқ беморларда касаллик натижалари ўрганиб чиқилган. Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, чекувчиларда чекмайдиганларга қараганда касаллик оғирроқ кечади. Шунга кўра, бу ҳолатда тезда соғайиб бўлмайди”, - деди Наргиза Нуруллаева.
Изоҳлар мавжуд емас