Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Навоий шаҳри ҳокимлиги "Ҳаёт" маҳалласидаги ободонлаштириш ишларига оид фотоҳисоботда сунъий интеллект технологияси қўлланилганини тан олди. 2 август куни эълон қилинган суратлардаги идеал даражада янгиланган деворлар ва ҳудудлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътирозларига сабаб бўлган ҳамда махсус сервисларда текширилганда ишлов берилганлик аломатлари тасдиқланган эди.
Ҳокимлик ахборот хизмати хабарига кўра, масъул ходимлар томонидан эътиборсизликка йўл қўйилиб, ўзгаришларни "кўргазмалироқ" тақдим этиш мақсадида дизайн жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланилган ва суратлар текширилмасдан эълон қилинган. Мазкур ҳолат бўйича жамоатчиликдан узр сўралиб, масъуллар огоҳлантирилган.
Шунингдек,бажарилган ишлар сунъий эмас, балки реал эканини исботлаш мақсадида ҳудуднинг ишлов берилмаган ҳақиқий фото ва видеолавҳалари эълон қилинган.
Олдинроқ Форишда профилактика инспекторлари ва фуқаролар ўртасида можаро келиб чиққанди.

Изоҳлар мавжуд емас