Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Берлин шаҳридаги Пруссия маданий мероси махфий давлат архивида (GStA PK) Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг XIX–XX асрларга оид ноёб тарихий ҳужжатлари сақланаётгани маълум бўлди. Топилган манбалар орасида дипломат Карл Герман фон Тиленинг Туркистондаги сиёсий жараёнларга оид ҳисоботлари, Георг Клейновнинг 1920-йиллардаги таҳлилий материаллари ҳамда германиялик талаба Вали Қайюмхон тақдирига оид архив хатлари ўрин олди.
Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.
Агентлик хабар беришича,1598 йилда ташкил этилган ва 35 минг квадрат метрдан ортиқ ҳажмдаги фондга эга ушбу архивдаги Пруссия қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби, дипломат Карл Герман фон Тиленинг 1865 йилда Туркистонда юз берган сиёсий жараёнларга оид расмий ҳисоботлари алоҳида аҳамиятга эга.


Шунингдек, Веймар Республикасининг махфий маслаҳатчиси Георг Клейнов томонидан 1928–1929 йилларда тайёрланган, Турксиб темир йўли қурилиши ва ер-сув ислоҳотлари таҳлил қилинган материаллар ҳамда 1922 йилда Германияга ўқишга юборилган тошкентлик талаба Вали Қайюмхон тақдирига оид муҳим хатлар сақланаётгани аниқланган.


Олдинроқ Германия архивларидан 1920-йилларда ўқишга юборилган туркистонлик талабаларнинг ҳаёти ва дунёқарашини акс эттирувчи ноёб ҳужжатлар, хусусан, илк ўзбек олима қизларининг қўлёзма иншолари топилганди.

Изоҳлар мавжуд емас