Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 7 ойда меҳнат билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда 156 киши ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда 7 ойда меҳнат билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда 156 киши ҳалок бўлди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонда меҳнат фаолияти билан боғлиқ 529 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, уларда 580 нафар фуқаро жабрланган. Давлат меҳнат инспекцияси маълумотларига кўра, жабрланганларнинг 156 нафари ҳалок бўлган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 447 тани ташкил этиб, 494 нафар фуқаро жабрланганди. Аммо бир ойда бу кўрсаткич кескин
ошган.

Қайд этилган ҳодисаларнинг 24 таси гуруҳий, 372 таси оғир оқибатли, 132 таси эса ўлим билан якунланган. Жабрланганларнинг 402 нафари оғир, 22 нафари енгил тан жароҳати олган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп бахтсиз ҳодиса Тошкент шаҳрида — 95 та қайд этилган. Кейинги ўринларда Қашқадарё — 38 та, Бухоро — 34 та, Самарқанд ва Андижон — 33 тадан, Навоий — 31 та, Фарғона — 23 та ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси — 20 та билан қайд этилган.

Соҳалар бўйича энг кўп бахтсиз ҳодиса саноатда — 168 та ва қурилиш соҳасида — 159 та содир бўлган. Савдо ва хизматлар соҳасида 22 та, транспорт ва логистикада 20 та, соғлиқни сақлашда 16 та, қишлоқ ва сув хўжалигида 15 та ҳолат аниқланган.

Меҳнат билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда жабрланганларга жами 11 миллиард 379 миллион сўм миқдорида бир йўла ва ойма-ой тўланадиган зарар пуллари ундириб берилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...