Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ғўзапоядан асфальт яратиш бўйича халқаро лойиҳа бошланди
Технологиялар

Ўзбекистонда ғўзапоядан асфальт яратиш бўйича халқаро лойиҳа бошланди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд давлат техника университети олимлари Туркиянинг Чукурова университети мутахассислари билан ҳамкорликда ғўзапоядан асфальт хомашёси олиш бўйича халқаро илмий лойиҳани бошлади.

Қиймати 2 миллиард 824 миллион сўм бўлган лойиҳа доирасида пахта ғўзапояси пиролиз усулида қайта ишланади. Натижада олинадиган биойоғ ва биокўмир асфальт-бетон таркибида нефтдан олинадиган анъанавий битум ўрнини босувчи хомашё сифатида синовдан ўтказилади.

Тадқиқотнинг дастлабки босқичида биойоғ ва биокўмирдан асфальт таркибида 15 фоизгача фойдаланиш имконияти ўрганилади. Кейинчалик ушбу кўрсаткични 30 ва 45 фоизга етказиш имконияти ҳам синовдан ўтказилади.

Лойиҳа қишлоқ хўжалиги чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва йўл қурилишида нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни камайтиришга қаратилган. Шунингдек, ғўзапоядан олинган маҳсулотлар асосида экологик тоза, узоқ муддат хизмат қиладиган ва ўз-ўзини тиклаш хусусиятига эга асфальт қопламалар яратиш режалаштирилган.

Олимларнинг таъкидлашича, янги технология асфальт қопламаларида вақт ўтиши билан пайдо бўладиган микрoёриқларни камайтиришга ҳам хизмат қилиши мумкин. Бу эса йўлларнинг хизмат муддатини узайтириш ва таъмирлаш харажатларини қисқартириш имконини беради.

Тадқиқотлар бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон ва Туркияда олиб борилмоқда.

Аввалроқ Халқаро астрономия жамиятининг Кичик жисмлар бўйича қўмитаси (WGSBN) ўзбекистонлик икки нафар астроном олимнинг номини коинотдаги кичик сайёраларга (астероидларга) бериш бўйича расмий қарор қабул қилганди. Ушбу эътирофга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти ходимлари Камолиддин Эргашев ва Отабек Бурхонов сазовор бўлишган эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...