Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 10 август куни Нижнекамскда юз берган дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари муносабати билан Татаристон раҳбари Рустам Минниханов президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмонга таъзия билдирди.
Ҳужум оқибатида саноат зонасидаги хостелга зарба берилган. Натижада 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ва 1 нафар Тожикистон фуқароси ҳалок бўлганди.
Минниханов Ўзбекистон ва Тожикистон билан Татарстанни тарихий, маданий ва гуманитар алоқалар боғлаб туришини таъкидлаб, ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Татаристон раҳбари Россиядаги икки давлат дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда ҳалок бўлган ва жабрланган Ўзбекистон ҳамда Тожикистон фуқароларининг оилаларига зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш ишларини ташкил этиш учун Татарстанга Ҳукумат комиссияси юборилгани хабар
қилинган эди.
Ҳужум оқибатида жами 13 киши, жумладан, 5 ёшли қиз ҳалок бўлган. 70 нафардан ортиқ киши жароҳатланган, 21 нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Татарстанда мотам эълон қилинган.

Изоҳлар мавжуд емас