Загрузка
Загрузка
Колумбиядаги 7,4 магнитудали зилзилада 132 киши ҳалок бўлди — қурбонлар сони ортиши мумкин
Дунё

Колумбиядаги 7,4 магнитудали зилзилада 132 киши ҳалок бўлди — қурбонлар сони ортиши мумкин

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Колумбияда 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлиб, камида 132 киши ҳалок бўлди, 570 киши жароҳатланди. Мамлакат президенти Абелардо де ла Эсприэля умуммиллий фавқулодда ҳолат эълон қилиб, табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун барча мавжуд ресурсларни сафарбар қилишни буюрди.

Зилзила 10 август куни маҳаллий вақт билан соат 07:34 да мамлакат ғарбидаги Сан-Хосе-дел-Палмар шаҳри яқинида содир бўлган. Колумбия геология хизмати маълумотига кўра, зилзила ўчоғи тахминан 103 километр чуқурликда жойлашган.

Табиий офат Перейра, Кали ва Манисалес шаҳарларида катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган. 1500 дан ортиқ турар жой жиддий зарарланган, тахминан 60 та бино тўлиқ вайрон бўлган. Шунингдек, 18 та шифохона ва 52 та мактабга зарар етган.

Қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкин. Асосий силкинишдан кейин бир қатор афтершоклар ҳам қайд этилган.

Колумбия геология хизмати мазкур зилзилани XXI асрда мамлакат ҳудудида қайд этилган энг кучли зилзила деб баҳолаган.

АҚШ Давлат департаменти зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Колумбияга 15,5 миллион доллар миқдорида шошилинч ёрдам ажратишини маълум қилган.

Бундан олдин Япониянинг жануби-ғарбидаги Кюсю оролида ҳам жорий йилнинг 28 июль куни 7,1 магнитудали кучли ер силкиниши содир
бўлганди.
Оқибатда бир неча киши жароҳатланди ва вайронгарчиликлар юзага келган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...