Загрузка
Загрузка
“Нажоткорлар” миллий сериалининг тасвирга олиш ишлари давом этмоқда
Жамият

“Нажоткорлар” миллий сериалининг тасвирга олиш ишлари давом этмоқда

266
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.“Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Zo’r TV” телеканали билан ҳамкорликда “Нажоткорлар” миллий сериали суратга олинмоқда.

Мазкур сериал тиббиёт соҳаси ходимларига бағишланган бўлиб, унда тез тиббий ёрдам мутахассисларининг машаққатли меҳнати, "коронавирус" ва турли инфекцион касалликларга чалинган беморларнинг соғайиш жараёнлари, вирус билан курашаётган инсонларнинг ҳаёти ва тақдири ҳикоя қилинади.

Сценарий муаллифлари Учқун Ўсаров ва Достонбек Раҳматуллаев, постановкачи режиссёрлар Ойбек Каримов ҳамда Нафиса Тошматова, постановкачи оператор Исроил Исмоилов.

Сериалнинг съёмка жараёнлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида бўлиб ўтмоқда. Сериалда Ҳамид Тўхтаев, Мирпўлат Саъдуллаев, Лазиз Орзиев, Шаҳло Темирова, Дилафрўз Мамешова, Шаҳло Ҳожиева, Отабек Шарипов каби актёрлар роль ижро этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+