Загрузка
Загрузка
Ниёзматов: аккредитацияни олиш учун менга зудлик билан ТИВ  ходимасининг  тажовузи  керак
Жамият

Ниёзматов: аккредитацияни олиш учун менга зудлик билан ТИВ ходимасининг тажовузи керак

686
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли жамоат арбоби ва журналист Абу-Али Ниёзматовнинг мухбиримизга маълум қилишича, у етти йилдан буён РЕГНУМ ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири сифатида Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитациясини ололмаяпти.

"Назаримда, менга Ташқи ишлар вазирлиги ходимаси томонидан жинсий тажовуз керак бўлади", - деди Ниёзматов.

Унинг сўзларига кўра, аккредитация бермаслик журналистнинг Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистонга погонли юқори мансабдор шахсларга қарашли компаниялар томонидан нефть маҳсулотларининг транзит қилиниши ҳақидаги нашридан бошланган.

"Шундан сўнг муаммоларим бошланди, мени вазирликнинг ўзига хос   ички расмий ҳужжати бўлмиш "қора рўйхат”га киритишди” – дея таъкидлади Ниёзматов.

Журналистнинг айтишича, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги даъвоси бўйича суднинг ноқонуний қарори, Ниёзматовнинг оиласига тегишли бўлган Ўзбекистонда илк мустақил "Янги аср" номли газета лицензиясининг бекор қилиниши, оммабор 12.uz. интернет-порталининг ёпилиши шу каби муаммолар сирасига киради.

Шу билан бирга унинг сўзларига қараганда, ўша нашрдан кейин ҳам кўп йиллар ўтсада, у “қора рўйхат”дан чиқарилмаган ва “бунинг сабаби биргина аккредитация эмас,бошқа   кўпгина белгилар ҳам бор”.

“Бундай "қора рўйхат" борлиги ҳақида кучишлатар идораларидаги манба менга билдирди", - дея қўшимча қилди журналист.

Ниёзматовнинг манбасига кўра, "қора рўйхат"га кирган шахс пенсияда ёки қамоқда бўлса ҳам, унга нисбатан санкциялар қўлланаверади.

"Айнан шу сабабли Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги менга узоқ йиллардан бери аккредитация бермаяпти. Юқорида келтирилган нашрдан бошқа менинг "айбим" йўқ", - деди Ниязматов.

Унинг гапларига кўра, тахминан уч ҳафта илгари “шунчаки номигагина” аккредитация олиш учун ТИВга ҳужжат топширган. Бироқ, унинг фикрича, бу гал ҳам сабабини тушунтирмасдан, унинг илтимос рад қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Польшалик журналист аёл Агниешка Пикулицка-Вильчевская Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишловчи “Рустам” исмли ходимнинг тегажоқлигидан шикоят қилиб, узоқ вақтдан буён аккредитация   ололмаётганини билдирган. 

Ташқи ишлар вазирлиги вазирлиги бу воқега 2 февраль куни муносабат билдирди. Вазирликнинг матбуот котиби Аваз Ходжиметов польшалик журналист билан ўтказган учрашуви чоғида "Рустам" ишдан бўшатилганини билдириб, хорижлик журналистдан расман узр сўралган. 3 февраль куни эса унга аккредитация гувоҳномаси берилиши ҳақида   маълум қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...