Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Дўстлик” боғи (собиқ “Бобур” боғи) бошқарув учун 49 йил муддатга чет эллик инвесторга топширилади. Бу ҳақида таниқли жамоат арбоби ва журналист Абу-Али Ниёзматовга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
"Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ, “Бобур” (Халқлар дўстлиги) боғи 49 йил муддатга инвесторга топширилмоқда. "Eurasia International Marketing" компанияси инвестор ҳисобланиб, у Тошкентдаги "Экопарк"ни ҳам бошқариб келмоқда”, - деди у.
Унинг қўшимча қилиб айтишича, ҳозирги кунда юқорида айтиб ўтилган компания паркни модернизация қилиш учун лойиҳа тайёрламоқда. Ушбу лойиҳа бир ой муддатда Республика ҳукуматига тақдим этилиши лозим.
"Дарвоқе, бугун “Экопарк”ка бориб, теннис кортлари жойлашган жойда спорт мажмуасининг қурилиши жадал олиб борилаётганини кўрдим", - деди у.
Илгарироқ Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов "Дустлик" истироҳат боғи ўрнига янги кўп қаватли бинолар қурилиши ҳақидаги маълумотлар асоссиз эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Изоҳлар мавжуд емас