Ниёзматов - "Салом" ресторани яқинидаги йўлни кенгайтириш учун дарахтлар кесилиши  Тошкентдаги  ҳиёбоннинг  вайрон қилинганлиги  билан баробар
Жамият

Ниёзматов - "Салом" ресторани яқинидаги йўлни кенгайтириш учун дарахтлар кесилиши Тошкентдаги ҳиёбоннинг вайрон қилинганлиги билан баробар

688

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Таниқли жамоат арбоби ва журналист Абу-Али Ниёзматовнинг мухбиримизга маълум қилишича, йўлни кенгайтириш мақсадида “Буюк Ипак Йўли” (собиқ Луначарский)даги кўп йиллик дарахтларнинг кесилиши 2009 йилда Тошкентдаги хиёбоннинг вайрон қилинганлигига тенгдир.

"Салом” ресторанидан бошлаб ТТЗгача кенгайтириш режалаштирилган бу йўлда 100 ёшдан ошган минглаб кўп йиллик чинорлар, эманлар ва бошқа дарахтлар мавжуд", - деди Ниязматов.

Унинг сўзларига кўра, бу йўлни кенгайтириш учун ҳеч қандай алоҳида эҳтиёж йўқ, чунки унга параллель бўлган йўл артериялари бор. Бундан ташқари , бу йўлда ҳеч қандай йирик тирбандликлар юз бермайди. Шунинг учун ҳайдовчилар учун қулай бўлган бошқа ечимларни албатта топиш мумкин, масалан, кўпроқ светофор ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.

Ниязматовнинг таъкидлашича, шаҳар амалдорлари "каллани ишлатишни хохлашмайди ва энг ибтидоий қарорларни қабул қилишади. Улар учун бузиш, кесиш ва йўқ қилиш осон, ҳолбуки бу масалага тўғри ёндашилса, барча манфаатдор томонлар мамнун бўлиб қолишади."

"Агар расмийлар саводли мутахассисларни, шу жумладан чет элликларни жалб қилсалар, дарахтларни ҳамда улар туфайли жозиба топган ҳудуднинг эстетик кўринишини сақлаб қоладиган мақбул ечимни топиш мумкин бўлади. Ахир ушбу ҳудудда яшовчи кўплаб аҳолининг қулайлиги ва экологик фаровонлиги ҳақида гап кетмоқда", - деди манба.

Унинг сўзларига кўра "биз (ижтимоий фаоллар ва фаол фуқаролар – таҳр.изоҳи) маҳаллий мебел саноати эҳтиёжлари учун ёғоч етказиб берадиганларнинг танобини тортиб қўйдик. Энди улар шунчаки шаҳарда иш олиб бориб, дарахтларни кеса олишмайди. Айни пайтда кесувчилар дарров тўхтатилади".

"Шу билан бирга, хом-ашёга муҳтожлик сезаётган айнан мебел саноати вакиларининг ташаббуси билан йўл кенгайтирилмоқда, деб ўйлайман. Йўлни кенгайтириш баҳонасида мебел ишлаб чиқарувчилар катта миқдорда хом ашё оладилар. Умуман олганда, бутун коррупцион занжир мамнун бўлади. Яъни, йўл қурилишига мўлжалланган пуллар ўзлаштирилади, ёғоч сотилади, мебел ишлаб чиқарувчилар эса хом ашёлик бўлишади. Менимча, Тошкентдаги хиёбон бузилишининг асосий ташаббускорлари ҳам шулар бўлган, бунга деярли аминман", - деб таъкидлади Ниёзматов.

Шунингдек у қўшимча килиб ўтдики, йўлни кенгайтириш давомида минглаб дарахтлар кесилса, шаҳар экологияси ва эстетикасига етказилган зарар 2009 йилда Тошкентдаги хиёбоннинг бузилганига тенг бўлади.

"Асрий дарахтларнинг бошқа жойларга махсус ускуналар ёрдамида кўчириб ўтказилиши ҳақидаги барча гаплар мутлақо асоссиз. Бундай дарахтларни кўчириб бўлмайди. Бунинг ортидан кимлардир миллионлаб долларни қўлга киритиши аниқ. Уларни тўхтатиш керак", - дея хулоса қилди Ниёзматов.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...