Ниёзматов: шаҳар боғларини даромад олиш манбаига айлантирмаслик керак, улар яшил зона бўлиб қолиши лозим
Жамият

Ниёзматов: шаҳар боғларини даромад олиш манбаига айлантирмаслик керак, улар яшил зона бўлиб қолиши лозим

473

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугунги кунда Тошкентда ғалати ҳолат юз бермоқда, яъни баъзи шаҳар боғлари аста-секин хусусий инвесторлар қўлига ўтиб, улар кафе, кўнгилочар мажмуалар ва бошқа иншоотлар қуриш орқали яшил майдонларни пул топиш манбаига айлантира бошлаган. Натижада, бу яшил майдонларнинг барбод бўлишига олиб келади.

Таниқли жамоат арбоби ва журналист Абу-Али Ниёзматовнинг фикрича, боғлар шаҳар балансида қолиши ва бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши керак, чунки иссиқ ва чангли иқлимимизда улар жуда қимматли мулк бўлиб, уларни асосий мақсади фойда олиш бўлган шахслар тасарруфига ўтказиш жуда хавфлидир.

"Бугун реконструкция қилинаётган Ғафур Ғулом боғига ташриф буюрдим, тўғрисини айтганда, таажжубга тушдим. Аввало, жамоатчилик эътиборини сўнгги уч йил ичида аҳоли учун ёпиқ бўлган боғ ичида пайдо бўлган биноларга қаратмоқчиман”, - деди Ниёзматов.

Унинг айтишича, боғда офис биноларига ўхшаб кетадиган иккита болалар кафеси ва болаларни ривожлантириш маркази қурилмоқда ва уччала бино ҳам нисбатан йирик.

“Тўғриси, кейинчалик КМ (кўнгилочар марказ) ҳарфларига С ҳарфи қўшилиб, мажмуа савдо кўнгилочар марказига айланишидан кўрқаяпман. Ахир бизда савдосиз бўлмайди”, - дея қўшимча қилмоқда муаллиф.

"Нима бўлишидан қатъий назар, менимча, шаҳар боғи яшил зона бўлиб қолиши керак, у ерда пойтахт ва умуман республика аҳолиси иссиқдан, чангдан ва шовқиндан дам олишлари лозимдир", - деб таъкидлади жамоат арбоби.

У негадир шаҳар боғлари инвесторлар деб аталадиган шахслар бошқарувига ўтказилаётганини таъкидлади.

"Инвестор тушунчасининг ўзи фойда олишни англатади, акс ҳолда бошқача – ҳомий деб номланарди. Бироқ, афсуски, бизда фойда кўрмасдан яшил майдонларни сақлаб қолишга интилаётган ҳомийлар йўқ", - деди суҳбатдошимиз.

Ниёзматовнинг сўзларига кўра, шаҳар боғларини инвесторларга бериш ушбу яшил зоналарни фойда келтирадиган манбага айлантиради, “инвесторлар эса доимий равишда катта даромад олиш учун бирон бир нарсани ўйлаб топишади, бу чоралар охир-оқибат боғларни барбод қилади".

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+