Загрузка
Загрузка
Ниёзматов: қурувчилар зулук  каби мавжуд  коммуникацияларга уланиб олмоқда. Фарғона тажрибасини  мамлакат бўйлаб оммалаштириш  керак
Жамият

Ниёзматов: қурувчилар зулук каби мавжуд коммуникацияларга уланиб олмоқда. Фарғона тажрибасини мамлакат бўйлаб оммалаштириш керак

434
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жамоатчилик Фарғона вилояти хокимининг ҳовлилар ичкарисида қурилишни тўхтатиб қўйиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлаб, бундай қурилишлар бошқа шаҳарларда ҳам тўхташига умид қилади. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбирига таниқли жамоат арбоби ва журналист Абу-Али Ниёзматов айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, қурувчилар уй-жой учун товон пули тўламаслик ва янги коммуникация қурмаслик мақсадида   мавжуд инфратузилмага зулук каби ёпишиб олмоқда.

"Ижтимоий тармоқларда фуқаролар Фарғона вилояти хокимининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, бу қарор мамлакат бўйлаб ҳовлилар ичра қурилиш амалиётига барҳам беришига умид билдиришмоқда", – дея таъкидлади Ниязматов.

Унинг айтишича, бугунги кундаги қурувчиларни инвестор деб аташлари кулгидан бошқа ҳеч нарса эмас.

Ниёзматовнинг қўшимча қилишича, қурилиш соҳасида инвестор деганда шаҳар қурилишига қатта ҳисса қўшаётган, аввалом бор фуқароларнинг қулайлиги ҳақида ғамхўрлик қилаётган, шаҳарнинг эстетик, меъморчилик ва экологик жиҳатлари тўғрисида қайғурадиган, жисмоний маданият ва спорт машғулотлари ҳақида ўйлайдиган, катталар ва болалар ўз ўйлари яқинида қандай қилиб хордиқ чиқаришлари тўғрисида бош қотирадиган киши тушунилади.

“Айни кунларда эса ҳар-бир бўшаган ер қаричида қурилиш олиб борилмоқда. Янги бинолар мавжуд қурилмалар орасига “сиқилиб” кириб, натижада транспорт тирбандлиги юзага келмоқда, ҳаво айланишига сунъий тўсиқлар яратилмоқда. Қолаверса, болалар ва спорт майдончалари,   кўп йиллик дарахтларга зиён етказилмоқда. Йирик юкланишларга мўлжалланмаган амалдаги коммуникацияларга уланиш ҳолатлари мавжуд”, - деди жамоат арбоби.

Унинг таъкидлашича, бундай қурилишлар асло инвестиция ҳисобланмайди. Аксинча, бу - зараркунандалик ва фирибгарликлар бошқа ҳеч нарса эмас.

“Нега ҳовлилар ичидаги ҳудудлар оммавий равишда эгаллаб олинмоқда? Бунинг сабаби оддий. Уй-жойни йўқотганлиги учун фуқароларга пул тўламаслик, янги коммуникациялар қурмаслик учун бу амалиёт тобора авж олмоқда. Қисқача айтганда, “инвесторлар” зулук каби мавжуд инфратузилмага ёпишиб   олган”, - дея таъкидлади Ниёзматов.

У Фарғона вилояти ҳокимининг ташаббусига бошқалар ҳам қўшилиб, аҳолини жиддий ташвишга солаётган   улкан муаммо ўз ечимини топишига умид билдирган.

“Барча инвесторлар, агар сиз ҳақиқатан ҳам инвестор бўлсангиз, кўплаб эскирган мавзеларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Уларнинг аҳолиси уй-жойни янгилашга жуда ҳам муҳтож. Барча фуқаролар номидан бир нарсани илтимос қилмочиман - шаҳарларни зичлаштириш ўрнига уларни ривожлантиришни бошланг”, - деди Ниёзматов.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...