Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон пойтахти ҳақиқатан ҳам даҳшатли ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. Бир пайтлар гўзал, яшил ва шаҳар аҳолиси учун қулай бўлган шаҳардан келажакда яшаш учун шароит бўлмаган “тош халта” ясалмоқда. Бу ҳақида жамоат арбоби ва журналист Абу- Али Ниёзматов Batafsil.uz мухбирига гапириб берди.
"Қурувчилар барча мавжуд меъёрларни бузган ҳолда, мавзелардаги ҳар бир қарич бўш ерни эгаллаб олишга ҳаракат қилишмоқда. Аҳоли ғазабига қарамай, шаҳар ҳокимияти бундай шармандаликка панжа орасидан қарамоқда ",- деди у.
Унинг айтишича, шаҳар ҳокимияти шаҳарни ривожлантириш учун ажойиб имкониятларга эга, "чунки аслида марказда ва ундан ташқарида эскирган уй-жойлар мавжуд бўлиб, уларнинг ўрнида замонавий турар-жой инфратузилмасини барпо этиш ва шу орқали Тошкентнинг ривожланишига ҳисса қўшиш мумкин".
"Бироқ, қурувчилар пул сарфлашни, яъни уй-жойни йўқотганлиги учун аҳолига компенсация беришни хохламайдилар. Мавзелар ичидаги бўш ерларни эгаллаб олиш, яшил ҳудудлар, болалар ва спорт майдончаларини йўқ қилиш, яъни шаҳар аҳолиси манфаатларига зид тарзда даромадни ошириш улар учун ҳам осон, ҳам қулай. Тошкент ҳокимияти эса ер участкаларига рухсат бериб, уларга ён босмоқда», - деди жамоат арбоби.
Унинг таъкидлашича, масалан, бугунги кунда "Голден хаус" қурилиш компанияси собиқ "Ташкентвино" корхонаси ҳудудидаги яшил зона атрофида қозиқлар ўрнатмоқда.
"Компанияга элита уйлар қуриладиган собиқ корхонанинг йирик ҳудуди камлик қилмоқда. Унинг ҳаддан ташқари “карнай” иштаҳаси ушбу ҳудуднинг чегарасидан ўтиб кетишга мажбур қилмоқда. Унинг ўрнида компания савдо мажмуасини қуришни режалаштирмоқда", - деди Ниёзматов.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, ушбу қурилиш компанияси Табиатни муҳофаза қилиш Тошкент шаҳар бошқармасидан ўнлаб дарахтларни кесиш учун рухсат олган. Холбуки, давлат раҳбарининг фармонига асосан мораторий эълон қилинганига қарамай, "шаҳарда бу каби ўнлаб мисолларни келтириш мумкин".
"Шундай қилиб, тан олиш керакки, пойтахтимиз ривожланиш ўрнига, сиқилиб бормоқда. Тез орада шаҳар яшил ҳудудларсиз, ҳаво айланмайдиган тош халтага айланади. Шаҳримиз нормал, соғлом ҳаёт учун яроқсиз бўлиб қолади ва шунга тариқа халоқ бўлишни бошлайди", - деди Ниязматов.
Изоҳлар мавжуд емас