Загрузка
Загрузка
Нодавлат ОТМларда бир ўқитувчига давлат университетларига қараганда 3 баробар кўп талаба тўғри келмоқда
Жамият

Нодавлат ОТМларда бир ўқитувчига давлат университетларига қараганда 3 баробар кўп талаба тўғри келмоқда

65
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистон олий таълим тизимида ўқитувчилар ва талабалар нисбати давлат ҳамда нодавлат олий таълим муассасаларида сезиларли фарқ қилади. Хусусан, давлат ОТМларида бир ўқитувчига ўртача 24 нафар талаба тўғри келса, нодавлат ОТМларда бу кўрсаткич қарийб 80 нафарни ташкил этади. 

Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, давлат олий таълим муассасаларида 988 минг 849 нафар талаба таҳсил олади. Уларга 40 минг 407 нафар ўқитувчи таълим бермоқда. Нодавлат ОТМларда эса 808 минг 562 нафар талаба 10 минг 125 нафар ўқитувчига тўғри келади.

Шу тариқа, талабалар сони давлат ОТМларида кўпроқ бўлишига қарамай, ўқитувчилар сони ҳам сезиларли даражада юқори. Нодавлат секторда эса ўқитувчилар сони камроқ бўлгани ҳолда, талабалар сони 800 минг нафардан ошган. Натижада бир ўқитувчи зиммасига тўғри келадиган талабалар сони давлат ОТМларидаги кўрсаткичдан қарийб 3,3 баробар юқори.

Умуман, олий таълим муассасаларида 51 мингдан ортиқ ўқитувчи фаолият юритади. Улардан 26 минг 244 нафари эркак, 25 минг 19 нафари аёллардир.

Ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти бўйича ҳам маълумотлар келтирилган. Жами 2 минг 820 нафар профессор, 9 минг 986 нафар доцент ва 333 нафар катта илмий ходим фаолият юритмоқда. 38 минг 124 нафар ўқитувчининг эса илмий унвони йўқ.

Илмий даража кесимида 3 минг 409 нафар фан доктори ва 16 минг 43 нафар фан номзоди бор. 31 минг 811 нафар ўқитувчи эса илмий даражага эга эмас.

Шунингдек, мамлакат олий таълим муассасаларида 731 нафар хорижий мутахассис ишламоқда.

Келтирилган рақамлар олий таълим тизимида нафақат талабалар сони, балки уларга таълим бераётган ўқитувчилар сони ва ўқитувчига тўғри келадиган талабалар юкламасида ҳам давлат ва нодавлат сектор ўртасида катта тафовут борлигини кўрсатади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...