Загрузка
Загрузка
Ногиронлиги бўлган ўзбекистонликлар декабрь ойининг ўрталаридан бошлаб бепул спорт билан шуғулланишлари мумкин бўлади
Жамият

Ногиронлиги бўлган ўзбекистонликлар декабрь ойининг ўрталаридан бошлаб бепул спорт билан шуғулланишлари мумкин бўлади

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда имконияти чекланган шахслар жорий йилнинг 15 декабридан бошлаб бепул спорт билан шуғулланишлари мумкин бўлади. Имтиёз давлат жисмоний тарбия муассасаларига нисбатан қўлланилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилишича, бу ҳақда президентнинг "Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги   қарорида айтилган.

Ҳужжатга кўра, 2024-йил 15-декабрдан бошлаб спорт билан шуғулланиш истагид бўлган имконияти чекланган шахсларнинг мурожаатига кўра, уларга “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида спорт билан бепул шуғулланиш учун йўлланмалар берилади.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари рўйхати тегишинча бир қатор вазирликлар ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда тасдиқланади ҳамда доимий янгилаб борилади.

Бундан ташқари, кўз ва таянч-ҳаракат аъзолари касалликларига чалинган имконияти чекланган шахсларни спорт иншоотларига бориб-келишига ёрдам бериш учун ҳамроҳлик хизмати ташкил этилади. 

Спорт иншоотларига ташриф буюришда имконияти чекланган одамларга кўнгиллилар, шунингдек нотижорат ташкилотлари аъзолари ҳамроҳ бўлади,   кўнгиллилар гуруҳлари Инсон марказларида ташкил этилади.

2025-2026 йилларда "Мурувват" махсус таълим муассасалари ва интернат уйларида имконияти чекланган болалар учун адаптив спорт секциялари қурилади ва жиҳозланади, шунингдек, кундузги транспорт хизмати кўрсатилади.

Тошкент вилояти Чорвоқ посёлкасидаги 50 гектар майдонда 2025 йил 1 декабрга қадар имконияти чекланганлар учун махсус спорт базаси қурилади, у ерда спортчиларни профессионал параспортга йўналтириш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. Ушбу ҳудуд Ўзбекистоннинг адаптив спорт Ассоциациясига доимий асосда фойдаланиш ҳуқуқи билан бепул берилади.

Эслатиб ўтамиз, энди туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳар йили ногиронлиги бўлган одамларнинг эҳтиёжлари учун камида битта кўчани мослаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқадилар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...