Нурмат Отабеков: Covid-19 қайта юқмайди
Жамият

Нурмат Отабеков: Covid-19 қайта юқмайди

1431

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Covid-19ни қайта юқтириш мумкин эмаслигига ишонтирди. Шунингдек, у ҳатто касалликка дучор бўлмаган одамларда ҳам коронавирусга қарши иммунитет ривожланиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда. 

Отабековнинг "Ўзбекистон 24" телеканали эфирида айтишича, касалликдан кейин беморда қатъий иммунитет ривожлангани учун вирусга такроран йўлиқиш мумкин эмас. Коронавирус учун ўтказилган лаборатория текшируви тузалган беморларда ижобий натижалар бериши мумкин. Бироқ, бу тадқиқот учун ишлатиладиган реагентлар ўлик вирус заррачаларини пайқай олишлари билан боғлиқ. 

Шу билан бирга, касалликдан кейин Covid-19га қарши иммунитет ҳосил бўлади. У ҳатто касал бўлмаган, аммо вирус айланадиган муҳитда яшаб турган киишларда ҳам ривожланиши мумкин. 

“Агар биз эпидемиологик жиҳатдан хавфли ҳудудда бўлсак, биз ҳам маълум даражадаги жамоавий иммунитетни ҳосил қилишимиз мумкин", - деди Отабеков.

Бош давлат санитария инспектори кўчада ниқоб тақиш, нотаниш одамлар билан масофани сақлаш, қўлларни антисептиклар билан ювиб туриш орқали инфекциядан сақланиш мумкинлигини эслатди. Агар касалликнинг клиник аломатлари пайдо бўлса, асло ўз-ўзини даволаш билан шуғуланмасдан дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+