Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабековнинг фикрича, коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан олдин, яъни “биринчи бемор” аниқланганига қадар кириб келган бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.
"Бир жиҳатга эътибор берайлик. Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 2020 йил 15 март куни қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан ҳам аввал кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмаймиз”, - деди у АОКАда Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан ўткзилган брифинг давомида.
Бош инспекторнинг айтишича, мутахассислар биринчи аниқлаган бемордан бошлаб “эпидемиологик маршрутни” ўрганиб чиқиб, шу маълумотлар асосида статистик рақамларни шакллантиришган.
Шу билан бирга Нурмат Отабеков эслатиб ўтдики, карантинни кучайтиришдан асосий мақсад — касалланиш ва касаллик орқасидан ўлимни камайтиришдир.
«Ғалабанинг шериги, ғалабанинг эгаси кўп! Лекин мана шунақанги ташвишли кунларни эгасига, масъулиятли жавобгар шахсига ҳар биримиз айланишимиз кераклигини ёддан чиқармайлик”, - деди у.
Изоҳлар мавжуд емас