Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Турли чекловлар жорий этилганига қарамай, Тошкентда оммавий тадбирлар ва концертлар давом этмоқда. Шу билан бирга кўнгилочар муассасалар, ресторан ва кафеларнинг соат 8 дан кейин ишлаши тақиқланган.
Нима учун бундай бўлмоқдалиги, вирус айнан шу вақтда фаоллашяптими ёки бундай чекловларнинг бошқа сабаблари ҳам борми, пойтахтдаги барча оммавий тадбирларни тақиқлаш керакми, деган саволларга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков жавоб берди.
Қуйида шу каби масалаларга ойдинлик киритилган.
Локдаун – бу осон иш
"Карантин чеклов чораларини қўллаш - энг осон йўлдир. Ҳаёт давом этаётганини унутмаслигимиз керак. Ўзбекистон президенти эпидемик хавф билан яшашга ўрганиш ва айни пайтда ишлашни давом этиб, соғликни асрашга чақирмоқда", - деди Отабеков.
Шунинг учун, унинг қўшимча қилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари оммавий тадбирлар иштирокчилари билан суҳбатлар ўтказиб, уларга ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлашнинг аҳамиятини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, суҳбатдошимизнинг таъкидлашича, бу тадбирларнинг барчаси ёшлар учун ўтказилмоқда, улар эса коронавирусга бардошли эканини инобатга олиш керак. Шунингдек, унинг сўзларига қараганда, қоидаларга риоя қилишга одатланиш ҳамда тадбирларни ҳам ўтказиш бориш зарурдир.
Нима учун соат 8дан кейин муассасалар ёпилмоқда?
"Халкимиз шундай: кимдир бизни назорат қилиб турганини билсак, ўшандагина ижтимоий масофани сақлаймиз, ниқоб тақамиз, антисептиклардан фойдаланамиз, жамоат жойларига боришдан ўзимизни сақлаймиз. Чекловларнинг барчаси одамлар бўшашиб қолмаслиги учун жорий қилинмоқда”, - дея тушунтирди Нурмат Отабеков.
Унининг сўзларига қараганда, Республика махсус комиссиясининг қарорлари ҳар томонлама ўрганилгандан сўнг, инсон яшаши, ишлаши, дам олиши ва айни пайтда соғлом бўлиши учун қабул қилинади – бу давлатнинг асосий вазифасидир.
Изоҳлар мавжуд емас