Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинишнинг 80 фоизи енгил ҳолатда ўтмоқда.
“Коронавирус инфекцияси асосан 80% ҳолатда енгил кечади, 15% ҳолатда ўрта оғирликда ва фақат 3-5% ҳолатда оғир, яъни нафас етишмовчилиги билан кечади. Касалликга чалинганларни эрта аниқлаш ишларининг йўлга қўйилганлиги касаллик кечишида ижобий натижаларга эришиш имконини беряпти”, - дея таъкидлади у Тошкентдаги бўлиб ўтган брифингда.
Бироқ, унинг айтишича, аниқ бирор тўхтамга келишга ҳали эрта. Чунки вируснинг культурал, морфологик, антиген, серологик хусусиятлари, вирулентлиги, патогенлиги каби масалалар ҳали кўплаб ўрганилади.
Шунингдек, Отабеков нима сабабдан мамлакатда коронавирусга янги чалинганлар пайдо бўлаётганини тушунтириб берди.
“Карантин чоралари юмшатилганидан сўнг кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйди. Ниқобларни ҳафталаб алмаштирмай, ижтимоий масофага риоя қилмай қўйишди. Аҳоли орасида касалланиш суръати шу тарзда ошиб борса карантин тадбирлари янада кучайтирилиши мумкин”, - деди Бош давлат санитария инспектори.
Изоҳлар мавжуд емас