Загрузка
Загрузка
Об-ҳавонинг исиши кучаяверади. Синоптиклар ҳафталик об-ҳаво  башоратини тақдим қилишган
Жамият

Об-ҳавонинг исиши кучаяверади. Синоптиклар ҳафталик об-ҳаво башоратини тақдим қилишган

606
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет келаётган ҳафтанинг об-ҳаво башоратини эълон қилган. Ўзбекистонликларни қуруқ ва аста-секинлик билан исиб борадиган об-ҳаво кутмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича иқлимий меъёрларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда”, - дея қайд этишмоқда синоптиклар.

Бугун республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати 25-28° атрофида бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, асосан, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Эртага ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим кунлари тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор.

Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, 1-2 июнь кунлари кечалари 15-18°, кундуз кунлари 31-34° атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларида 35-37° гача бўлади. 3 июнь жума куни ҳарорат фони 2-3° га пасаяди.

Республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...