Загрузка
Загрузка
Обид Ҳакимов  ўзбекистонликлар кунига  5600 сўм даромад  кўриши  ҳақидаги  гапини изоҳлаб  берди
Жамият

Обид Ҳакимов ўзбекистонликлар кунига 5600 сўм даромад кўриши ҳақидаги гапини изоҳлаб берди

2913
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов кунига 5600 сўм даромад кўрадиган ўзбекистонлик ўзини камбағал деб ҳисоблай олмайди, деган шов-шувли сўзлари юзасидан изоҳ берди. Унинг айтишича, бу шунчаки камбағалликни улчашнинг халқаро меъёридир.

Тошкентда бўлиб ўтган брифингда Обид Ҳакимовнинг таъкидлаб ўтишича, Ўзбекистонда камбағаллик ҳақидаги гаплар 2020 йилнинг бошларида айтилди. Бу масала президентнинг парламентга қилган мурожаатида кўтарилди. Давлат раҳбари мамлакатда камбағаллик даражаси 10-15 фоиз атрофида эканлигини қайд қилган эди.

“Камбағаллик ўлчови икки турга бўлинади. Биринчиси глобал камбағаллик ўлчовлари, иккинчиси миллий камбағаллик ўлчовлари. Глобал камбағаллик ўлчовларини ўз мандатига кўра Жаҳон банки белгилайди. Жаҳон банки паст-ўрта даромадли мамлакатлар даромади ўсишидан келиб чиққан ҳолда глобал камбағаллик чегарасини 3,2 АҚШ доллари миқдорида белгилаган. Агар мамлакат юқори-ўрта даромадли мамлакатлар қаторига кирадиган бўлса, бу мамлакатлар учун 5,5 АҚШ долларида камбағаллик чегараси белгиланган" - деди Обид Ҳакимов.

Шу билан бирга, Марказ директори нима сабабдан 3.2 доллар 5600 сўмга тенглаштирилганлигини тушунтирди.

“Америкада ва Ўзбекистонда 3,2 АҚШ доллари эвазига нима сотиб олиш мумкинлиги ўртасида катта фарқ бор. Масалан АҚШда бир дона буханка нони 2 долларни ташкил этса, Ўзбекистонда бу 20 центга тенг”, - деди у.

“2018 йилда харид қилиш имкониятидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон учун 1 АҚШ долларининг нархи 1784 сўм қилиб белгиланган эди. 2020 йилнинг ҳисоб-китобларига кўра, аҳоли жон бошига 3.2 доллар ёки 5600 сўм даромад кўрадиган киши Ўзбекистонда камбағал ҳисобланмайди. Мазкур кўрсаткичдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда камбағаллик даражасини 9-10 фоизни ташкил қилади”, - дея таъкидлади Обид Ҳакимов.

Шу билан бирга, Ҳакимовнинг сўзларига кўра, 3.2 доллар ёки 5600 сўмлик кўрсаткич Ўзбекистонда ишламайди. “Бу камбағалликни ўлчаш борасидаги халқаро меъёрдир”, - деди у.

Шунинг учун маркази директори қўшимча қилишича, мутахассисларнинг асосий мақсади – камбағалликнинг миллий тавфсини ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, мазкур йўналишда турли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...