Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти ҳокими мажлис давомида ўз ҳаётий тажрибаси ва маҳаллаларда иш олиб бораётган айрим масъулларнинг масъулиятсизлиги ҳамда хиёнати ҳақида куюнчалик билан сўз юритди.
У ўз сўзида ёшлик даври, 28 ёшида Молия бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган пайтларида содир бўлган бир воқеани ёдга олган.
"Ўша пайтда янги йил куни уйга қайтаётганимда, уйдагилар торт олиб келишни сўрашди. 31 декабрь куни ҳамма жой ёпиқ эди. Бозорда бир болача онаси билан йиғлаб, "торт олмасак уйга кетмаймиз" деб турган экан. У боланинг отаси йўқ, онаси бир ўзи катта қилаётган экан. Мен уларга торт олиб бердим. Орадан йиллар ўтиб, ўша бола катта бўлиб, институт ва молия йўналишини битириб, масъул лавозимларда ишлайдиган даражага етганини эшитдим" деган ҳоким.
Ҳоким ушбу мисолни келтира туриб, ҳозирги кунда маҳаллаларда ишлаётган, ҳамма шароити, оиласи ва яхши маоши бўла туриб ноҳалоллик қилаётган ходимларга эътироз билдирган.
"Бу ерда ўтирганларнинг бошида ота-онаси, оиласи, фарзандлари бор, яхшигина ойлик олади. Нимa етмайди одамларга? Нега хиёнат қилади? Тўрт кунда бировнинг паспортини олиб, номига кредит расмийлаштириб олишга қандай виждони йўл қўяди?" — дея таъкидлаган вилоят ҳокими.

Изоҳлар мавжуд емас