Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Майкл Жеримая билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида бир қатор муҳим тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинган.
Хусусан, томонлар АҚШ Давлат котиби Марко Рубио томонидан Ўзбекистонга кутилаётган ташриф, Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган C5+1 шаклидаги учрашув ҳамда Майамида бўлиб ўтадиган G20 саммити кун тартиби юзасидан атрофлича фикр алмашганлар.
Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 17–22 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар мавжуд емас