Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Россия ва Ўзбекистон махсус хизматлари билан ҳамкорликда Афғонистондан гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб кириш каналини бартараф этди.
Амaлиёт давомида Россиянинг Тюмень шаҳрида халқаро наркогуруҳ аъзолари қўлга олинган.
Маълумотларига кўра, гиёҳвандлик воситалари Афғонистондан "Шимолий йўналиш" бўйлаб ташилган.
Тюмень шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида халқаро наркогуруҳнинг икки нафар аъзоси ушланган.
Уларни тинтув қилиш чоғида қора бозордаги қиймати қарийб 300 минг долларни ташкил этадиган 30 килограмм афғон ҳашиши мусодара қилинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Россия тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Халқаро наркотрафикка қарши курашиш бўйича тадбирлар давом эттирилмоқда.
Олдинроқ "Айритом" постида Афғонистондан олиб кирилаётган 48,5 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари аниқланганди.

Изоҳлар мавжуд емас