Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Париж-2024 Олимпия ўйинлари чемпиони Диёрa Келдиёрова икки йиллик танаффусдан кейин дзюдо мусобақаларида иштирок этади. Ўзбекистонлик спортчи 17–18 октябрь кунлари Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтадиган Aktau Asian Open 2026 турнирида татамига чиқади.
Келдиёрова мусобақада 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида қатнашиши режалаштирилган.
Турнирда Ўзбекистон шарафини жами 25 нафар дзюдочи ҳимоя қилади. Улар ўз вазн тоифаларида медаллар учун кураш олиб боради.
Олдинроқ германиялик мутахассис Марко Шпитка яна Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилиши мумкинлиги хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, у Диёра Келдиёровани Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасига шахсан тайёрлайди.

Изоҳлар мавжуд емас