Загрузка
Загрузка
Олмазорда 16 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилгани юзасидан расмий муносабат билдирилди
Ҳодисалар

Олмазорда 16 ёшли қизнинг ўз жонига қасд қилгани юзасидан расмий муносабат билдирилди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида вояга етмаган қизнинг вафот этгани ҳақида хабар берган эдткг. Ушбу ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан расмий муносабат билдирилди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса ҳақидаги хабар 112 шошилинч хизматига 12 октябрь куни соат 18:12 да келиб тушган. Воқеа "Иброҳим ота"маҳалласи, Чуқурсой кўчасида содир бўлганди.

Аниқланишича, 2026 йил 12 октябрь куни Олмазор туманида яшаган, 16 ёшли вояга етмаган қизнинг ўз яшаш хонадонида ўз жонига қасд қилгани олиб борилган ўрганишлар давомида ўз тасдиғини топган. 

Маълумотларга кўра, марҳуманинг жасадини унинг 13 ёшли укаси топиб олган. 

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳодиса ортидан Олмазор туманидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан оилага ижтимоий ёрдам ташкил этилган. 

Хусусан, руҳий зарба олган марҳуманинг укасига ҳиссий ҳолатини барқарорлаштириш ва руҳиятини тиклашга қаратилган зарур психологик ёрдам кўрсатилмоқда. 

Ҳозирда мавжуд вазият ижтимоий ҳимоя тизими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъул ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...