Қодиров мигрантларни солиққа тортишни таклиф қилди. У президент бўлгунига қадар, давлат томонидан мигрантларга  қандай имтиёзлар   берилишини эслайлик
Жамият

Қодиров мигрантларни солиққа тортишни таклиф қилди. У президент бўлгунига қадар, давлат томонидан мигрантларга қандай имтиёзлар берилишини эслайлик

761

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўйламай айтадиган гаплари билан Ўзбекистон президентлигига машҳур номзод яна ўзбекистонлик мигрантларга тил теккизган. Бу гал унга мигрантлар кўп пул ишлаб, давлатга кам тўлаётгани маъқул келмаган. У президент бўлгунига қадар, айни пайтда давлат томонидан мигрантларга қандай   имтиёзлар берилиши ҳақида айтиб ўтайлик. 

Масалан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг labor-migration дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтган ва уюшган меҳнат миграцияси доирасида хорижга сафар қилишга отланган ўзбекистонликларга 2022 йилнинг 1 сентябригача қуйидаги компенсация турлари тўланади:

  • чет тиллар ёки касб бўйича малакавий имтиҳонлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш, шу жумладан уларни муваффақиятли топширилишда –БҲМнинг 3 барваригача (810 минг сўм);

  • чипта сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун-БҲМнинг 2 барваригача (540 минг сўм);

  • ривожланган мамлакатларда ишга жойлашиш учун "иш визаси" олиш билан боғлиқ харажатларни қоплашга - БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача.)

Бундан ташқари, мигрантлар хорижга ишга жойлашиш билан боғлиқ ҳаражатларни тўлаш учун бир йил муддатга 2 миллион сўм миқдорида микроқарз олишлари мумкин. 2019-2020 йилларда микроқарзнинг йиллик фоизи 10%, 2021 – йилда эса 12% ни ташкил этади.

"Микрокредитбанк"да микроқарз бир банк кунида расмийлаштирилади. Бунинг учун - паспорт, ариза ва меҳнат органидан илтимоснома талаб қилинади холос.

Яна бир муҳим жиҳат шундн иборатки, "Ўзагросуғурта" хорижда вақтинчалик ишлаш вақтида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидия беради.

labor-migration тизимида рўйхатдан ўтиш учун Ташқи меҳнат миграция масалалари агентлиги ёки Бандликка кўмаклашиш марказлари филиалларига мурожаат қилиш мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+