Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия Федерацияси Маориф вазирлиги маълумотлари асосида мухбиримиз хабар беришича, жорий йил якунига қадар Ўзбекистон ва Россия ўзбек мактабларида рус тили ўрганиш учун дарслик тайёрлашади.
"Синф” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда рус тилини чет тили сифатида ўрганиш бўйича янги ўқув дастури ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган дарсликлар синовдан ўтказилмоқда. Россия ва Ўзбекистоннинг етакчи муаллифлар жамоаси томонидан 2021 йилнинг декабрига қадар дарсликларнинг барча мажмуи бўйича ишларни тугатиш режалаштирилган. Иккинчи синф ўқувчилари учун дарсликлар шу йилнинг ёзида нашр этилади ва сентябрь ойидан бошлаб мактабларда бўлади",- деди Россия маориф вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко.
Унинг сўзларига кўра, иккинчи синф ўқувчилари учун рус тилида 18 та теледарс ёзиб олиниб, Ўзбекистон телевидениеси орқали эфирга узатилмоқда ва YouTube платформасига жойлаштирилган. Янги ўқув йилида умумтаълим мактаб ўқувчилари учун яна 62 та шундай теледарс ёзиб олиш режалаштирилган.
"Ўтган беш ой мобайнида Ўзбекистон Республикасида рус тилини ўқитиш сифатини оширишда жиддий ютуққа эришилди. Ушбу ноёб лойиҳа жамиятимизда юқори баҳоланмоқда, шунингдек оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади",- деди Дмитрий Глушко.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида 98 нафар россиялик мутахассислар, жумладан 68 нафар рус тили ўқитувчилари ва 30 нафар услубчи фаолият кўрсатмоқда. Биргина жорий йилда россиялик улубчилар рус тилини чет тили сифатида билиши, шунингдек, ўқитувчилик малакасини эгаллаганлик даражасини аниқлаш учун 500 дан ортиқ ўзбекистонлик ўқитувчиларни синовдан ўтказишган. Бундан ташқари, улар хорижлик ҳамкасблар учун услубий семинарлар ўтказишмоқда. Ўз навбатида, россиялик ўқитувчилар Ўзбекистондаги мактабларда муваффақиятли дарс ўтиб, машғулотлар сценарийлари ва дарсларга оид ўқув материалларини ишлаб чиқишмоқда.
Шунингдек, Дмитрий Глушко Россия маориф вазирлиги томонидан амалга оширилаётган "Россия ўқитувчиси хорижда" номли кенг кўламли дастурнинг аҳамиятини қайд этган. Услубчиларнинг YouTube платформасидаги маърузалари 52 мингдан ортиқ маротаба кўрилган, ихтисослашган канал аъзолари сони эса 2 мингдан ортиқ кишини ташкил этади. Унинг айтишича, 2021 йилнинг сентябрида мамлакатга яна 100 нафар мутахассис – 80 нафар ўқитувчи ва 20 нафар услубчи юбориш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Тошкентда очилган Герцен номидаги Россия Давлат педагогика университетининг филиалига бўлажак рус тилини чет тили сифатида ўқитадиган ўқитувчиларини тайёрлаш учун махсус маблағ ажратилиши мумкин.
"Шундай қилиб, 2025 йилга қадар рус тилини чет тили сифатида ўқитиш учун энг яхши халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган 100 маҳаллий қадрларни тайёрлашимиз мумкин", - деди Дмитрий Глушко.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров рус тилини ёшликдан ўргатиш ўзбек болаларининг маънавиятга нафрат билан қарайдиган муҳожирларга айланишига сабабчи бўлади, деб айтган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас